Жаҳон | 09:35 / 18.03.2017
5870
1 дақиқада ўқилади

Эстонияга НАТО батальонининг 130 нафар хизматчиси етиб келди

Эстонияга Буюк Британиянинг 130 нафар ҳарбий хизматчиси етиб келди. Улар НАТОнинг ушбу Болтиқбўйи республикасидаги кўп миллатли батальони таркибига киради, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. Бу ҳақда республика мудофаа кучлари маълум қилган. 

Таъкидланишича, ҳарбий хизматчиларни олиб келган самолёт Эмари аэродромига қўнган. Уларни Эстония мудофаа вазири Маргус Цахкна қарши олган.

«Буюк Британия, Франция ва Дания ҳарбийларининг батальондаги иштироки альянс бирлигининг яққол тимсолидир», — деган у.

Хабарларга кўра, 20 март куни Эстонияга Франциянинг яна 50 нафар ҳарбий аскари етиб келади. Улар ҳам мазкур батальон таркибига кириши белгиланган. 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташкилотнинг жанговар гуруҳлари Болтиқбўйи ва Польшада июнь ойигача тўлиқ шакллантирилишини айтган эди. 

Мавзуга оид