Жаҳон | 19:22 / 18.03.2017
11424
1 дақиқада ўқилади

Канадада иккита самолёт тўқнашиб, савдо маркази устига қулади

Фото: Charles Contant/CBC

Канадада савдо маркази устида ҳавода Cessna 152 русумидаги иккита енгил самолёт тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда CBC телеканали. 

Фожиа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 3 киши жароҳатланган. Фалокат Монреалдаги Promenades Saint савдо маркази устида юз берган. Самолётлардан бири савдо маркази автотураргоҳига, иккинчиси савдо маркази томига қулаган.

Фалокат сабаблари номаълум, таъкидланишича, ҳаво очиқ бўлган. Полиция савдо марказини ёпиб қўйган ва гувоҳларни сўроқ қилмоқда. 

Канаданинг транспортдаги хавфсизлик кенгаши иккала самолёт ҳам Cargair учувчиликка ўқитиш мактабига тегишли эканлигини маълум қилган. Мактаб вакиллари ушбу воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид