Жаҳон | 08:53 / 18.03.2017
7802
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳар ой Европага 15 минг қочқин юбориш билан таҳдид қилмоқда

Туркия Европа Иттифоқи Анқарага нисбатан нодўстона сиёсатни давом эттираверса, ҳар ой Европага 15 минг нафардан қочқин юборишга тайёр, деб айтди Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда

Унинг айтишича, Туркия Европани карахт ҳолга келтириши мумкин.

"Сиз бир нарсани ёдда сақлашингиз керак, сиз минтақада ўз ўйинингизни қуриш сиёсатини олиб борар экансиз, Анқарани ҳисобга олмаслигингиз мумкин эмас", деб айтган вазир. 

Сўйлу, шунингдек, Германия ва Нидерландияни Туркиядаги аксилҳукумат намойишларга алоқадорликда ва Туркияда амалга ошмай қолган давлат тўнтарувига уринишда айблади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид