Спорт | 20:24 / 18.03.2017
18907
1 дақиқада ўқилади

Uzbek Tigers vs China Dragons: ўзбек бокси мухлислари яна бир ғалаба муборак

Қадрли катта бокс шайдолари «Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) VII фасл тўртинчи босқичидан ўрин олган Uzbek Tigers ва China Dragons жамоалари ўртасидаги жанглар қизғин давом этмоқда. 

Мусобақа регламентига мувофиқ, боксчиларнинг ҳар бири 3 дақиқадан беш раунд рингга чиқишмоқда.

Рингга учинчи бўлиб 69 кг вазн тоифасидаги боксчилар – Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медал соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ва жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори Liu Wei кўтарилишди. 

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медал соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ғалаба қозонди. 

Шу билан Uzbek Tigers жамоаси мухлисларини навбатдаги ғалаба билан қутлаймиз. 
Uzbek Tigers vs China Dragons ўртасидаги ҳисоб 3-0 ўзбекистонликлар фойдасига. Навбатдаги жанглар натижаси қандай бўлишидан қатъиназар жамоа рақибидан устун келди, деб ҳисоблаш мумкин. 

Мавзуга оид