00:39 / 19.03.2017
17239

Қора денгизга АҚШ десант кемаси кирди

Қора денгизга АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли Carter Hall десант кемаси кирди. Кема Руминия флоти билан биргаликдаги ҳарбий машғулотларда иштирок этади.

"Бортида денгиз пиёда аскарлари бўлган Carter Hall (LSD-50) десант кемаси 17 март куни Қора денгизга Руминия билан икки томонлама машғулотларда иштирок этгани учун келди", деб маълум қилди АҚШ ҲДКнинг Неаполда жойлашган 6-флоти матбуот хизмати. Машғулотларнинг асосий босқичи Руминиянинг Констанца шаҳри соҳиллари яқинида ўтади.

Sociedad Rumana de Radiodifusión радиоси маълумотларига кўра, машғулотларда 1,2 минг румин ва америкалик ҳарбий иштирок этади. Улар Руминиянинг соҳилбўйини ва соҳилбўйидаги шаҳарларни ҳимоялашни машқ қиладилар. Машғулотларда шунингдек Руминия флоти кемалари ва ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари иштирок этади.     

Top