Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатларининг биргаликдаги машғулотлари бошланди
Кувайтда АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатларининг Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Кувайт қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Муҳаммад ал-Ходир маълум қилди.
"Машғулотлар АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатлари ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган", деб айтган ал-Ходир ва "Қатъий бургут" деб шартли ном олган бу машғулотлар 14-маротаба ўтаётганини ва 6 апрелда тугашини маълум қилган.
Машғулотлардан мақсад тажриба алмашиш, биргаликдаги хавфларга қарши курашда давлатлар ўртасида ўзаро ҳаракатларни чуқурлаштириш, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Машғулотлар Кувайт ҳудудида бир неча босқичда, жумладан биргаликдаги тезкор режалаштириш, кўмондонлик-штаб машғулотлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, флот ва қуруқликдаги қисмларни жалб қилган ҳолда дала машғулотлари ўтказилади. Машғулотларга шунингдек Кувайт ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия, бир қатор давлат муассасалари ва департаментлари хизматчилари жалб қилинади.
Машғулотларда АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатлари ҳарбий қўмондонлиги вакиллари иштирок этишади.
Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига Саудия Арабистони, Кувайт, Баҳрайн, Уммон, БАА ва Қатар киради.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026