Жамият | 23:57 / 19.03.2017
7204
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида 3 ёшли қиз ўзини қуролдан яралади

Москва вилоятида 3 ёшли қиз ота-онасининг пневматик қуролини ўйнаётиб, ўзининг қорнига тасодифан ўқ узган, деб хабар бермоқда "Москва" янгиликлар агентлиги. 

Қиз Домодедово туманидаги шифохонлардан бирига 19 март куни кундузги пайт олиб келинган. Шифокорлар бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилишган. Ҳозирда қизчага барча зарурий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Терговчилар воқеа сабаблари ва тафсилотларини ўрганишмоқда. "Саломатликка эҳтиётсизлик туфайли оғир зиён етказиш, қурол-аслаҳа ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олиш ва сақлаш" моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид