Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
Фуқаро 3 кг ов милтиғи капсулаларини автомобилнинг олд ўриндиғи орасига яширган ҳолда ўтмоқчи бўлган.
Қорақалпоғистонда жойлашган “Довут-ота” чегара божхона постидан ноқонуний олиб ўтилаётган пневматик қуроллар ва ўқлар фош этилган. Бу ҳақда республика божхона бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Довут-ота” чегара божхона пости орқали Россиядан кириб келган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи томонидан 4,5 мм пневматик тўппонча, тозалаш учун мўлжалланган анжом, 2 дона газбаллон, 2 дона ўқдон ва 700 дона пневматик қурол учун ўқларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келинаётгани аниқланган.
Бундан ташқари, қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юкларидан 1 дона газбаллонли тўппонча, 11 дона газбаллон, 1 дона ўқдон, 1 дона пневматик тўппонча учун ғилоф ва 2000 дона пневматик тўппонча учун темир шарикли ўқлар борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, транспорт воситасининг олди томонидаги ўриндиқлар орасига вазни салкам 3 кг бўлган ов милтиғи ўқининг капсулаларини хуфиёна тарзда яшириб олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024