Фан-техника | 18:42 / 20.03.2017
5419
2 дақиқада ўқилади

Apple смартфонни жойлаш мумкин бўлган виртуал реаллик мосламасига патент олди

АҚШнинг патентлар ва савдо белгилари бўйича агентлиги (USPTO) Apple компаниясига бошга кийиладиган жиҳоз учун патент берди.Унда экран вазифасини махсус жойга қўйиладиган смартфон бажаради. Қурилманинг технологияси ва мақсадига ойдинлик киритувчи ҳужжат матни 14 март куни USPTO сайтида эълон қилинган. Айтиш жоизки, Samsung ва Google ҳам айни турдаги қурилмаларни ишлаб чиқаради.

Google компаниясининг Daydream View виртуал реаллик кўзойнаги

Apple патент аризасидаги чизмадан намуна

Патентга илова қилинган чизмада қурилма классик кўзойнакка ўхшаб кетса-да, ҳужжат матнида унинг якуний кўриниши бошқача кўринишга эга бўлиши мумкинлиги рад этилмаган. 

Патентга кўра, бу жиҳоз бир нечта электрон бошқарув элементларига эга бўлади. Хусусан, аналог тугмалар ва айлантиргич, тезлаштиргич ва сенсор экран шулар жумласидан. 

Аслида, Apple патент олган қурилмага ўхшаш жиҳозлар аллақачон электроника бозорида мавжуд. Улар виртуал реалликнинг энг кенг тарқалган қурилмалариҳисобланади. Масалан, Samsung Gear VR, Google Daydream View кўзойналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. 

Аввалроқ, Bloomberg агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда, Apple бир нечта қўшимча ва виртуал реаллик жиҳозлари устида ишлаётгани ҳақида хабар қилган эди. 

Мавзуга оид