Спорт | 00:52 / 20.03.2017
5434
1 дақиқада ўқилади

Фото: «Манчестер Юнайтед» АПЛда 600 ғалабага эришган илк клуб бўлди

Англия чемпионатининг 29-турида «Мидлсбро» майдонига сафар қилган «Манчестер Юнайтед» 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Бу ғалаба, манкунианликлар жамоасининг Англия чемпионати Премьер-лига деб атала бошланганидан буён қўлга киритган 600-ғалабаси бўлди. «МЮ» бу натижани қайд этган илк клубдир. АПЛдаги ғалабалар сони бўйича иккинчи ўринда «Арсенал» (517), учинчи ўринда эса «Челси» (508) жойлашган.

«Манчестер Юнайтед» бу ғалабадан кейин 148 кундан бери илк марта Англия чемпионатининг турнир жадвалида олтинчи ўриндан кўтарилиб, турнир жадвали етакчиси  «Челси»дан 17 очко ортда қолган ҳолда бешинчи ўринга кўтарилди.

Жамоанинг 600 ғалабали ўйини 5 мураббий даврида қўлга киритилган:

Мавзуга оид