Кекса японларга машина ҳайдашдан воз кечишлари учун антиқа таклиф билдирилди
Японияда кекса одамларга ҳайдовчилик гувоҳномасидан воз кечиш ўрнига дафн хизматларига чегирма олиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда "Би-би-си" телекомпанияси хабар бермоқда.
Япония ҳукумати шу тариқа пенсия ёшидагиларни автомобиллар ҳайдашдан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Айчи шаҳридаги дафн билан шуғулланувчи компаниялардан бири ҳайдовчилик гувоҳномаларидан воз кечиш ўрнига ўз хизматлари учун 15 фоизлик чегирма таклиф қилмоқда. Ушбу таклифдан фойдаланмоқчи бўлганлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини полиция бўлимига топширганларини тасдиқлашлари керак бўлади. Ушбу чегирма пенсионернинг оила аъзоларига ҳам татбиқ қилиниши мумкин.
Бу чора Японияда кекса ёшдаги ҳайдовчилар иштирокида автофалокатлар кўпайиб кетгани билан шартланган. Японияда охирги ўн йил ичида 75 ёшдан катта ҳайдовчилар сони 2 маротаба кўпайган, 2015 йилда эса улар сони 4,8 млн кишини ташкил қилган. Жорий йилда улар иштирокида ўлим билан якунланган авариялар миқдори ошгани қайд қилинган.
Япониянинг кўплаб вилоятларида пенсионерларнинг машина ҳайдашдан воз кечишлари таксига чегирмалар ёки умумий ҳаммомларга боришга имтиёзлар бериш ёрдамида рағбатлантирилади.
Британиялик олимлар ўтказган тақиқотларга кўра, кекса ёшдаги ҳайдовчилар ёшлардан кўра 3-4 марта камроқ аварияга учрайдилар.
Мавзуга оид
21:47
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024