Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг янги ўринбосари тайинланди
Муратбай Арепбаевич Жуманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ҳукумат порталида хабар берилди.
Муратбай Жуманов аввал Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори лавозимида ишлаб келган.

Қорақалпоқ давлат университетининг амалиётчи ўқитувчиси, ассистент ўқитувчиси сифатида иш бошлаган Жуманов бугунги кунгача мазкур олийгоҳда декан ўринбосари, кафедра мудири, факультет декани, университет ректори лавозимларида фаолият юритиб келган.
1970 йилда туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси. 4 нафар фарзанднинг отаси.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025