АҚШда 83 ёшли эркак тез тиббий ёрдам машинасини олиб қочди
83 ёшли америкалик эркак Нью-Йорк штатининг Лонг-Айленд шаҳридаги шифохонани тез тиббий ёрдам машинасида "тарк этди". Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қизиғи, қария машинани олиб қочган. Полиция маълумотларига кўра, Дональд Ринклер исмли бу эркак шифохонадаги қаровдан норози бўлиб, 21 мартга ўтар кечаси ундан чиқиб кетган. Терговчиларнинг айтишича, эркак шифохона автотураргоҳидан тез тиббий ёрдам машинасини олиб қочган. Машинанинг калити ичида бўлган.
Кейинроқ полициячилар эркакни яқин орадаги супермаркетда топишган. Қария қилмишини тан олган.
Ринклер ҳибсга олиниб, шифохонага қайтарилган. Унга 3 минг доллар миқдорида гаров пули белгиланган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024