Жаҳон | 22:05 / 22.03.2017
12598
1 дақиқада ўқилади

Лондондаги теракт қурбонлари сони ортди

Лондонда содир этилган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 нафарга етгани тасдиқланди. Бу ҳақда Sky News телеканали шифохонадаги манбага асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, жароҳатланган ҳолда олиб келинганларнинг айримлари «ҳалокатли» даражада жароҳатлар олган.

22 март куни Лондоннинг Вестминстер кўпригидаги пиёдаларни машина билан уриб ўтди, шундан кейин парламент биноси олдидаги тўсиққа бориб урилди. Сўнг полициячиларга ҳужум қилиб, улар томонидан отиб ўлдирилди.

Мавзуга оид