2016 йилда Қозоғистонга 307 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди
Қозоғистон давлатидаги “Миллий саноат кўргазмаси”да “Ўзбекозиқовқатхолдинг” аъзолари бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 300дан ортиқ янги қайта ишланган мева-сабзавот, қандолатчилик, гўшт-сут маҳсулотлари, турли ичимликлар тақдим этилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2016 йилда Қозоғистонга умумий қиймати 307 млн доллардан ортиқ 482,6 минг тонна ҳажмидаги маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар, узум, полиз маҳсулотлари, донлар, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари) экспорт қилинди. Бу 2015 йил билан таққослаганда 89,6 минг тоннага (123 фоиз) кўпроқ.
2017 йилда Қозоғистонга 560 000 тонна ёки 410,0 млн АҚШ долларилик маҳсулотни экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Шу билан бирга, жорий йилнинг январь-февраль ойларида янги ва қуритилган маҳсулот экспорти 22 078 тонна ёки 15,968 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари (шарбатлар, мурабболар, салқин ичимликлар, консерва маҳсулотлари) экспорти 3,35 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Бундан ташқари, “Ўзагроэкспорт” томонидан Қозоғистонда 3та савдо уйи ташкил этилган. Бугунги кунда савдо уйлари билан умумий қиймати 40 млн доллардан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 10та шартнома имзоланди.
Савдо уйлари чакана-улгуржи савдо фаолияти, лойиҳаларни ташкил этиш, маҳсулот етказиб беришни ташкил этиш, божхона шаффофлиги ва озиқ-овқат товарларини реализация қилиш, маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш ва олиб бориш, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаларидаги савдо тармоқлари ҳамда бошқа манфаатдор компаниялар билан келишув ҳамда шартномаларга эришиш бўйича хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024