Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ҳақида декларация имзолашади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахмановга асосланиб хабар тарқатган.
«Бу Ўзбекистон президентининг мазкур лавозимга сайланганидан сўнг амалга ошираётган илк давлат ташрифидир. Қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик ва қўшничиликни янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация имзоланади», — деган Абдрахманов.
«Иқтисодий ҳамкорлик борасида иқтисодий ҳамкорлик стратегияси ҳақидаги ҳужжат улкан аҳамият касб этади. Мазкур ҳукуматлараро ҳужжат 2017-2019 йилларга мўлжалланган», — дея давом этган у.
Вазирнинг сўзларига кўра, икки мамлакат ишбилармон доиралари учун икки томонлама солиқ солишдан воз кечиш ҳақидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш муҳим ўрин тутади.
Икки мамлакат мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатни имзолашади ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжат эълон қилинади.
Мавзуга оид
12:19 / 09.06.2026
Суд ходимларининг даромад ва мол-мулки декларация қилинади
17:12 / 04.05.2026
«БААнинг мустақиллик декларацияси» – Амирликлар OPEC'дан чиқишига фақат уруш сабаб эмас
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026