Буюк Британия учун Brexit қиймати 62 миллиард долларга баҳоланди
Еврокомиссия Лондонга тахминан 50 млрд фунт стерлинг (62 млрд. АҚШ доллари) ҳажмида ҳисобни тақдим этади ҳамда Буюк Британия уни тўлаганидан кейингина ЕИни бутунлай тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер маълум қилди.
"Биз Буюк Британиянинг барча бадалларини батафсил ҳисоб-китоб қиламиз ҳамда якуний рақамга келамиз", - дея унинг сўзларини келтиради BBC. У сумма 50 млрд. фунт атрофида бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ижобий жавоб қайтарган.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit бўйича музокараларни 29 март куни расман ишга туширмоқчи, ҳамда британияликлар ўз мажбуриятларини қоплашлари учун тўлаши керак бўлган сумма музокаралардаги энг муҳим қисмлардан бирига айланади. Сумма ўз ичига ЕИ амалдорлари нафақаси учун тўловлар, инфратузилма объектларини молиялаштириш ва ҳоказоларни қамраб олади.
Британия парламенти Brexit’ни 31 мартга қадар ишга тушириш бўйича қонун лойиҳасини 14 мартда маъқуллади. Қонун лойиҳаси Британия парламентининг ҳар икки палатаси томонидан тасдиқланди. Бир кундан сўнг уни қиролича Елизавета II имзолади. Шу тариқа қонун кучга кирди ва бош вазир Тереза Мэй ЕИга Буюк Британияни иттифоқдан Лиссабон шартномасининг 50-моддасига мувофиқ чиқиши ҳақидаги мурожаатни юбориш ҳуқуқини қўлга киритди.
2016 йилнинг 23 июнь куни Буюк Британияда мамлакатнинг Европа иттифоқидан чиқишига оид референдум бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, плебисцит (жуда муҳим масалани ҳал қилишни умумхалқ овозига қўйиш)нинг 51,9 фоизи Brexit тарафдоридир.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024