Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда собиқ депутат тарафдорлари намойишида 70 га яқин киши ҳибсга олинди
Фото: RIA
Қирғизистон пойтахти Бишкекда собиқ депутат Садир Жапаров тарафдорларининг намойиши тарқатилиши вақтида 68 киши ҳибсга олинди, деб хабар берди Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Алмаз Ўрозалиев журналистларга.
Унинг айтишича, норозилик намойиши иштирокчилари милиционерларга сув солинган идишларни отиб, сўнгра уларга транспарантларнинг ёғочлари билан ҳужум қилган ҳолда оммавий тартибсизликлар уюштиришган. Жапаров тарафдорлари шунингдек ички ишлар вазирлигига тегишли автобус ойнасини синдиришган.
Тартибсизликлар юзасидан "Безорилик", "Милиция ходимларига ҳужум қилиш", "Ўзганинг мулкига қасддан шикаст етказиш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Таъкидланишича, айни вақтда ушланганларнинг айбдорлиги даражаси ўрнатилмоқда
Аввалроқ Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Жапаровни Кипрдан қайтгандан кейин ҳибсга олишганди. У Кипрда бир неча йил яшаган. Жапаров айни вақтда миллий хавфсизлик қўмитасининг изоляторида ушлаб турилибди. Мухолиф сиёсатчига "Ўлдириш билан таҳдид қилиш" ва "Одамларни гаровга олиш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган, у 2013 йил 7 ноябрдаги намойишни уюштиришда гумон қилиниб келади. Ўшанда намойишчилар Иссиқ-кўл вилояти губернатори Эмильбек Каптагаевни бир неча соат гаровда ушлаб туришган. Жапаровнинг айтишича, у тартибсизликлар юз берган вақтда бир неча ойдан бери Қирғизистон ташқарисида бўлган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жапаров Бишкекка қайтиб, ўз тарафдорлари иштирокида намойиш ўтказмоқчи эканлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди. Собиқ депутатнинг ўзи намойиш ўтказгандан кейин, кўнгилли тарзда миллий хавфсизлик қўмитасига ташриф буюриб, кўрсатмалар беришини айтган.
Мавзуга оид
15:22 / 16.04.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026