Қўқон фожиаси: яна бир киши ҳаётдан кўз юмди
Жорий йилнинг 22 март куни таҳририятимиз орқали “Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди”, деган сарлавҳа остида мақола эълон қилинган эди.
Таҳририятимизга берилган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 18 март куни тонгги соат 3:00 атрофида Қўқон шаҳрига ёндош жойлашган Данғара тумани ҳудудидаги Ойдин кўчаси, 78-уйда газ портлаган. Фожиага газ босимининг ўйнаб туриши, гоҳида пасайиб, гоҳида кўтарилиши сабаб бўлган. Кўнгилсиз ҳодиса туфайли ушбу хонадонда истиқомат қилувчи ота ва унинг икки нафар ўғли оғир ҳолатда касалхонага жойлаштирилган.
Бугун таҳририятимизга мазкур оила қариндошларидан бири қўнғироқ қилиб, ушбу ҳодисада жабрланган 20 яшар Шералиев Абу Бакр ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълумот берди.
- Газ идорасининг айби туфайли бир хонадон бошига оғир мусибат тушди. Бунинг оқибатида навқирон бир йигит ҳаётдан кўз юмди, - деди марҳумнинг қариндоши кўзларида ёш билан. – Ушбу воқеа юзасидан олиб борилаётган суриштирув-текширув ишлари ва хулосалар бизга тақдим этилмади. Айтишларига кўра, Қўқон шаҳар прократураси бу иш билан шуғулланаётган экан. Мурожаатимизга газ идорасининг раҳбари ишдан олинди, хотиржам бўлинг, дея жавоб қайтаришди”.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз. Худди шунга ўхшаш воқеа жорий йилнинг 23 март кунига ўтар кечаси, тунги соат 01:40да Қўқон шаҳри Тарақчилик кўчасида юз берган. Бу фожиада бир оиланинг уч нафар аъзоси, яъни она ва унинг икки нафар фарзанди ҳалок бўлган. Бу ҳақда таҳририятимиз орқали “Қўқонда нохуш ҳодиса. Она ва фарзандлари ҳалок бўлди”, деган сарлавҳа остида мақола ҳам эълон қилинди.
Таҳририятимизга келиб тушаётган мазкур мурожаатларга кўра, сўнгги пайтларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида шунга ўхшаш ҳодисалар анча кўпайган. Инсон ҳаётининг фожиали якунига қарамай, назаримизда, ҳудуддаги мутасадди ташкилотлар бу масалаларда ўзибўларчиликка йўл қўймоқда. Қолаверса, оммавий ахборот воситалари орқали юқоридаги фожиали ҳолатлар баёни ўз вақтида етказилмаяпти. Ўйлашимизча, бундай нохуш хабарни эшитган ҳар бир фуқаро ўзига тегишли хулоса чиқариб олади. Ахборот манбаи фақат ана шунга хизмат қилади.
Юқоридаги мудҳиш ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар, жумладан, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўз вақтида тегишли чора-тадбирлар кўришади, деб умид қиламиз. Зеро биз ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб белгиланганмиз.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024