Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент пойтахтдаги янги йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Миробод туманидаги қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилаётган кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади.
Президент замонавий кўприклар қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026