Жамият | 17:18 / 26.03.2017
9712
2 дақиқада ўқилади

Эрон Американинг 15 компаниясига қарши санкциялар киритди

Фото: Fotolia

Эрон ҳукумати АҚШнинг 15 компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда ЭИР ТИВ баёнотида сўз юритилган. 

"Бу ҳаракатлар яқинда Вашингтоннинг Ислом Республикасига нисбатан бир томонлама санкцияларни қўллашига жавобан амалга оширилмоқда", - дея таъкидланган баёнотда. 

Унда, Эроннинг чеклов чоралари "терроризмни қўллаб-қувватлаш ва минтақадаги халқ чиқишларини бостириш, Исроил тузумига бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган компаниялар"га тегишлидир.

Шундай қилиб, Эрон санкция рўйхатидан Американинг BENI Tal, United Technologies Produces, RAYTHEON, ITT Corporation, Re/Max Real Estate, Oshkosh Corporation, Magnum Research Inc, Kahr Arms, M7 Aerospace, Military Armament Corporation, Lewis Machine and Tool Company, Daniel Defence, Bushmaster Firearms International, O.F Mossberg & Sons ва H-S Precision Inc. компаниялари жой олган. 

"Мазкур компаниялар билан ҳар қандай алоқа ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш тақиқланган, Эрон Ислом республикаси ваколатлари доирасидаги ҳудудларда ушбу компанияларга тегишли мол-мулк мусодара қилинади, компания ходимлари ва раҳбарларига визалар берилмайди", - дейилади баёнотда. 

Ҳужжатда, шунингдек, ушбу рўйхт бўйича ишлар давом эттирилиши таъкидланади. Агар, зарур бўлиб қолса, Американинг бошқа компания ва жисмоний шахслари бу рўйхатга киритилади. 

Мавзуга оид