Спорт | 07:54 / 26.03.2017
9923
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаш босқичи: Роналдунинг дубли Португалияга Венгрия устидан ғалаба келтирди

2018 йилги жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичининг навбатдаги турида B гуруҳи вакили Португалия терма жамоаси ўз майдонида Венгрия терма жамоасини қабул қилди. Учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Португалияликлар сафида Криштиану Роналду дубль амалга оширди, яна бир голни ўз ҳисобига Андре Силва ёзиб қўйди.

ЖЧ-2018, Европа. Саралаш босқичи. B гуруҳи. 5-тур

Португалия — Венгрия — 3:0

Голлар: Андре Силва, 32 (1:0); Роналду, 36 (2:0); Роналду, 65 (3:0)

Таркиблар:
Португалия: Патрисиу, Соареш, Пепе, Фонте, Герреру, Гомеш (Пицци, 86), Карвалью В., Мариу (Моутинью, 83), Роналду, Куарежма, Силва А. (Силва Б., 67)
Венгрия: Гулаши, Беше, Винисиус, Корхут, Кадар, Ланг (Ловренчич, 46), Дьюрчо (Кальмар, 69), Жужак, Надь, Гера (Пинтер, 85), Шалаи

5 турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган: 1. Швейцария — 15 очко; 2. Португалия — 12; 3. Венгрия — 7; 4. Фарер ороллари — 5; 5. Латвия — 3; 6. Андорра — 1.

Мавзуга оид