Жамият | 16:09 / 27.03.2017
10662
1 дақиқада ўқилади

65 яшар марафончи Тошкент-Нукус йўналиши бўйлаб пиёда йўлга тушди

2017 йил 25 март куни 65 ёшли Абдужаббор Холбоев 1300 км. лик Тошкент-Нукус йўналиши бўйлаб экомарофонга (пиёда) йўлга чиқиб кетди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Абдужаббор Холбоев айни кунларда Сирдарё вилояти, Бахт шаҳридан ўтиб кетмоқда.

Маълумот ўрнида: А.Холбоев бундан 2016 йилда Амир Темур таваллудининг 680 йиллик тантанаси муносабати билан Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳригача 680 км.лик йўлни пиёда босиб ўтиб, йўлда келиш давомида 680 дона дарахт экиб келган эди.

Бундан ташқари, Қамаши туманидаги ўзи туғилиб ўсган Бадахшон қишлоғидан Лангар ота (37 км.), Бадахшон — Ҳазрати Башир (1 кунда, 93 км.), Бадахшон — Бухоро (4 кунда, 247 км.), Бадахшон — Амир Темур ғори (Яккабоғ тумани, 2 кунда, 87 км.), Бадахшон — Термиз (5 кунда, 282 км.), Қамаши — Самарқанд — Имом Бухорий зиёратгоҳи (3 кунда, 162 км.) йўналишларидаги масофаларни пиёда босиб ўтган.

Мавзуга оид