Чавушўғлу Европанинг фашизмга ботганини айтди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу "фашизмга ботган Европа жарликка қуламоқда", деб айтди.
Анаталияда ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан учрашган Чавушўғлу ўтган ҳафтада Швейцария пойтахти Бернда федерал парламент биноси олдида Курдистон ишчи партияси ўтказган акцияга изоҳ берди. Акцияда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни жазолашга чақириқлар янграган. Шундан кейин Швейцариянинг Анқарадаги элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга қатъий норозилик билдирилган.
"Швейцариядаги воқеа номақбулдир. Мен Швейцария ташқи ишлар вазири Дидье Буркхальтерга қўнғироқ қилдим. У бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтган. Биз унга фотосуратларни юборди. Бу фашизм бўлмаса, унда нима? Афсуски, бу Европа етиб келган нарсадир. У жарликка қуламоқда ва биз бу ҳақда айтганимизда, бу уларга оғир ботади. Улар қумдан бошларини чиқаришса бўларди", деб айтган Чавушўғлу.
Чавушўғлу, шунингдек, Европа Иттифоқининг Туркияга нисбатан сиёсатини ҳам танқид қилган. "Агар сиёсий партия, боз устига социалистик талқиндаги партия фашизмга қараб кетса, унда Европа фалокат ёқасида. Европа террор, зўравонликни рағбатлантиради, унинг номига танқид билдирилганда эса "Нима учун Туркия биз ҳақимизда гапирмоқда?" деб ҳайрон ҳам бўлади. Биз ҳақиқатни гапирамиз. Агар сиёсий партия парламентда Эрдўғанга қарши постер илиб қўйса, бу нимани англатади? Бу фашизм эмасми? Ахир бу террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш ёки унга шериклик қилиш эмасми? Бу Европа террор, террорчилик ташкилоти билан бир йўлдан боришини англатади", деб айтган Туркия вазири.
Чавушўғлу Анқара КИПнинг Швейцариядаги акцияси тергови ортидан синчковлик билан кузатаётганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024