Ижтимоий тармоқлардан лавҳалар: узоққа қатновчи ҳайдовчилар иш ташламоқда
27 март куни Россиянинг барча ҳудудлари бўйича узоққа қатновчи ҳайдовчилар «Платон» тизимига қарши норозилик намойишларини ўтказишни бошлади. Бу тизим катта юкларни қўшимча тўлов эвазига ташишга рухсат беришни кўзда тутади.
Петербург, Оренбург, Саратов, Благовещенск, Владивосток ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида юк машиналарининг карвонлари тизимни бекор қилиш ёки тарифларини арзонлаштиришни талаб қилиб, автойўллар четларига тизила бошлади.
Куни кеча Россия ташувчилари бирлашмаси вакиллари Андрей Бажутин ва Михаил Курбатов РБКга берган интервьюсида норозилик акциясида камида 10 минг ҳайдовчи иштирок этиши ҳақида сўз юритишган эди.
TJ ижтимоий тармоқларда ушбу акцияга доир фотосуратларни тўплади.
@kirillshipicin: Юзлаб узоққа қатновчи ҳайдовчилар Бутунроссия ташувчилар иш ташлашини қўллаб-қувватламоқда. Улар, мулозимлар талабларини эшитишмаса, бугуннинг ўзидаёқ митингларга чиқиб, шаҳарлардаги ҳаракатни издан чиқаришни режалаштирмоқдалар.
@mc_kotoman: Россия ташувчилар бирлашмаси иш ташлаши. «Платон»га қарши.
@rayXshtat: Узоққа қатновчиларнинг норозилик акцияси, ҳозир. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 200га яқин юк машинаси М7 трассаси ёнида тизилган.
@ars_ves: Узоққа қатновчи ҳайдовчилар дала ошхоналарини ташкил этишни бошлашди.
@k.o.s.t.i.n____: Бугун ишга ҳеч ким бормади.
@shibdin: Бу иш ташлаш.
Мавзуга оид
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
17:13 / 30.10.2024
BMW, Mercedes, Porsche ва бошқа немис компанияларида умуммиллий иш ташлаш бошланди
23:10 / 12.10.2024
Boeing иш ташлашлар фонида 17 минг иш ўрнини қисқартиради
21:00 / 07.10.2024