Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Brexit’дан кейин Британияга 5 млрд фунт стерлинг беришга ваъда қилди
Қатар Буюк Британия иқтисодиётига 5 млрд фунт стерлинг инвестиция киритмоқчи, деб маълум қилди Қатар молия вазири Али Шариф ал-Омадий.
Ал-Омадий буни Brexit жараёни бошланишига икки кун қолганда айтди. Brexit Европанинг баъзи компанияларининг Британияда ишлаш бўйича режаларни қайта кўриб чиқиш ёки умуман бош офисларини қитъадаги Европага кўчириб ўтказиш ҳақида баёнот беришларига сабаб бўлди.
"Кейинги 3-5 йил ичида Қатар Британияга 5 млрд фунт стерлинг инвестиция қилади", деб айтди Ал-Омадий 27 март куни Лондонда ўтган Қатар инвестицион форумида.
Аввалроқ шу форумда Британиянинг халқаро савдо вазири Лиам Фокс Қатар билан савдо операцияларини экспорт молиялаштиришни 4,5 млрд фунт стерлинггача оширишга ваъда берганди. Ўз навбатида, Қатар бош вазири Абдулла ибн Насир ал Таний Британияни Қатар инвестициялари учун устувор давлат деб атади.
Бир неча кун аввал Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Яқин Шарқ давлатлари Британия учун бош иқтисодий ҳамкорларга айланишини айтганди.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026