Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда мигрантлар учун тил ўрганиш курслари ва бурқа тақиқлови тўғрисидаги қонун тасдиқланди
28 март куни Австрия вазирлар кенгаши мигрантларнинг мамлакатдаги интеграцияси тўғрисидаги қонуннинг якуний таҳририни тасдиқлади. Бу қонунга кўра, жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпиб турувчи мусулмонлар кийимини кийиш тақиқланади. Шунингдек у мигрантлар учун немис тили курсларини жорий қилиш ва ижтимоий фойдали жойларда ишчи ўринлари тақдим этишни кўзда тутади. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди.
Мажлисдан кейин Австрия канцелярияси вазири Томас Дрозднинг журналистларга маълум қилишича, дастур давлат ғазнасига йилига 100 миллион еврога тушади.
Ҳужжатга мувофиқ, учинчи мамлакатлар мигрантларининг немис тили ва малака ошириш курсларида ўқишлари мажбурийдир. Улардан воз кечиш мамлакат берадиган кафолатларда ўз аксини топиши мумкин.
Мазкур ҳужжат бурқа кийишни тақиқлашдан ташқари, амалдор, судья ва прокурорларнинг бошига рўмол ўрашини тақиқлайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026