Иқтисодиёт | 20:53 / 28.03.2017
8317
1 дақиқада ўқилади

«Газпром» 2017 йилда Ўзбекистондан 5 млрд куб газ сотиб олади

«Газпром» жорий йилда Ўзбекистондан 5 млрд кубометр миқдорида табиий газ сотиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда РИА «Новости» очиқ манбаларга асосланиб хабар тарқатган.

«Айни вақтда «Газпром» ўзбек табиий газини сотиб олмоқда (2016 йилдаги кўрсаткич — 6,2 млрд кубометр, 2017 йилда бу миқдор 5 млрд кубометрни ташкил қилади), ўзбек газини харид қилиш бўйича ўрта муддатли шартномалар тузиш ва маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича «Жел» конида газ конденсатини ўзлаштириш бўйича техник вазифа тайёрлаш ишлари давом эттирилади», — дейилган хабарда.

Шунингдек, «Газпром» Устюрт платосидаги газ конденсатини ўзлаштириш доирасида босқичма-босқич амалга ошириладиган дастур учун 8 йил давомида 383,3 млн евро сарфлайди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид