Жамият | 18:58 / 29.03.2017
6052
2 дақиқада ўқилади

Биринчи чорак давомида 39 нафар молиявий ходимга хайфсан эълон қилинди

Ўзбекистонда 39 нафар молиявий ходимга “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатларни текшириш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан “хайфсан” эълон қилинди.

Шунингдек, келиб тушган мурожаатларни ўрганиш якунлари билан 4 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди ва 2 таси бўйича юқори турувчи ташкилотларга тақдимнома юборилди.

“Ғазначилик, пенсия, иш ҳақи тўлови масалалари ҳамда тендер ва танлов савдоларининг тўғри ўтказилиши юзасидан 2017 йилнинг 20-март кунига қадар бош бошқарманинг “Ишонч телефони”га фуқаролардан 288 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 1-чорак давомида 285 (шундан 41 таси 2016 йилдан ўтган) ўрганиб чиқилди ва уларнинг 88 таси ёки 30,8 фоизи ўз тасдиғини топди”, - деб хабар берди Ўзбекистон Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси.

“Ишонч телефони” 24 соат давомида ишлаб туриши ва фуқаролардан тушаётган мурожаатларни узлуксиз қабул қилиш учун, ишдан ташқари вақтларда келаётган шикоятларни автоматик тарзда ёзиб олиш ва сақлаш системаси ишга туширилди. TP-Link русумли модем драйвер компонентлари қўйилди ҳамда компьютерга Ventafax 5.0 дастури ўрнатилиб автожавоб бериш функциясига уланди.

Мавзуга оид