Фан-техника | 01:27 / 29.03.2017
18318
2 дақиқада ўқилади

"GM Uzbekistan" сотилган автомобилларга хизмат кўрсатиш борасидаги саволларга жавоб бермоқда

"GM Uzbekistan" АЖ ишлаб чиқарган автомобилларни харид қилиш ва хариддан сўнг уларга хизмат кўрсатиш масалаларида келиб чиқадиган саволларни объектив кўриб чиқиш ва уларга асосли ечимлар топиш мақсадида, компания раҳбарлари жойларда учрашувлар ўтказишмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайти маълум қилди

Бугун 28 март куни бундай учрашув Наманган вилояти аҳолиси учун, «GM Uzbekistan» АЖнинг Бош Директори вазифасини бажарувчи Ражабов Рустам Бахтиёрович билан Наманган шаҳридаги «Наманган Автотеххизмат» биносида ўтказилади.

Эртага, 29 март куни учрашув Андижон шаҳридаги «Андижон Автотеххизмат», 30 март куни эса Фарғона шаҳридаги «Фарғона Автотеххизмат» биноларида бўлиб ўтади.

Кеча Нукус шаҳрида «GM Uzbekistan» АЖнинг Бошқарувчи Директори Мухиддин Султонов билан учрашув бўлиб ўтди. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, бу учрашувлар GM Uzbekistan вакилларининг аҳоли билан биринчи учрашувлари эмас. Бундан аввал бу турдаги учрашувлар Бухоро, Қашқадарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари, "Ўзавтосаноат" АЖ нинг раҳбарлари ва мутаҳассисларидан ташкил топган махсус ишчи гуруҳ, ҳар иш куни соат 8:00 дан 11:00 гача фуқароларни «GM Uzbekistan» АЖ нинг бош офисида (107 хона) қабул қилишларини эслатиб ўтамиз. Компаниянинг электрон почтаси манзили: gmuzbekistan@uzgm.uz, компаниянинг Бош Директори виртуал қабулхонаси эса қуйидаги манзилда жойлашган: http://gmuzbekistan.uz/forma-obrascheniya.html

Тўлиқ маълумотларни, GM Uzbekistan мижозларни қўллаб-қувватлаш Марказига ушбу телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб аниқлаштиришингиз мумкин: +998 71 141 77 77

Мавзуга оид