Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат истироҳат боғларидаги аттракционлар масаласини Бош вазирга юборади
2017 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Сенаторлар “Мамлакат истироҳат боғлари, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларида ўрнатилган юқори технологияли аттракционлардан фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат назоратининг ҳолати тўғрисида”ги парламент сўровини кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сенат ялпи мажлиси давомида 21 та масала, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилишга, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга қаратилган 9 та қонун кўриб чиқилди. Уларни руёбга чиқариш аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни кучайтиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
08:33 / 05.06.2026