"Афросиёб" поездлари ҳаракатланиш вақти ўзгарди
Ўзбекистонда учинчи “Afrosiyob” электропоезди олиб келинганлиги муносабати билан жорий йилнинг 10 апрель санасидан бошлаб, Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳам юқори тезликда харакатланувчи электропоездларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилади.
Шу муносабат билан “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти қуйидагича этиб белгиланди:
Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 760/759 сонли “Afrosiyob” электропоезди куннинг биринчи қисмида эрталаб соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан манзил томон ҳаракатланса, куннинг иккинчи қисмида соат 16:48да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги 762/761 сонли электропоезд эса соат 7:30 да пойтахтдан Бухоро томон ҳаракатни бошлаб, шу куни 15:51да ортга қайтади.
Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида йўлга қўйилган 764/763 сонли юқори тезликдаги “Afrosiyob” эса эрталаб соат 8:00да вокзалдан жўнаб, куннинг иккинчи қисми 17:00 да Тошкентга қайтади.
Шу билан бир қаторда мазкур санадан бошлаб, Тошкент—Бухоро йўналишидаги “Sharq”, Тошкент—Қарши йўналишидаги “Registon” ҳамда 380/379 сонли Тошкент—Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди. Бу борада белгиланган ўзгаришларни www.railpass.uz веб-сайтидан билиб олишингиз мумкин.
Маълумот учун, Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Afrosiyob” электропоездига 10 апрель санасидан кейинги қатнов кунларида чипта харид қилган йўловчилар ҳаракат жадвалига киритилган ўзгаришларни инобатга олиши сўралади. Яъни, шу кундан бошлаб поезд Бухорога 8:00да эмас, балки 7:30 да ҳаракатлана бошлайди. Харид қилинган чипталарни эса чиптахонадан алмаштирмасдан туриб янги кўрсатилган вақтда фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
09:44 / 04.11.2024