Жаҳон | 08:44 / 30.03.2017
3703
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Шимолий Кореяни терроризмга ҳомийлик қилувчилар рўйхатига қайтармоқчи

Фото: Flickr/ (stephan)

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси КХРДни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қайтаришга овоз берди.

Бундан ташқари, қўмита Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтириш ва қитъалараро баллистик ракеталар ишлаб чиқишни қоралаш ҳақида таклиф билдирган.

Қўмита раиси, республикачи Эд Ройснинг маълум қилишича, “бугун таклиф этилган чоралар давлат департаментини КХДР терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига такроран кириши ҳақидаги қарорга туртки бериши мумкин”.

КХРД илк бора бундай рўйхатга 1987 йилда киритилганди. Ўшанда бу Жанубий Кореяга тегишли бўлган ҳамда 115 инсоннинг ҳаётига зомин бўлган самолёт портлашидан сўнг юз берган. Тахминларга кўра, портлаш КХДР агентлари томонидан амалга оширилган. 2008 йилда эса АҚШ собиқ президенти Жорж Буш маъмурияти Шимолий Кореяни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарганди. Айни дамда эса Американинг бу рўйхатидан Эрон, Сурия ва Судан жой олган.

Мавзуга оид