Жаҳон | 08:23 / 30.03.2017
4303
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Кобулдаги элчихонасининг 6 ходими гиёҳванд модда сабабли бўшатиб юборилди

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонасида ишлаган 6 киши гиёҳванд моддаларни ноқонуний қўллаш ва сақлаш сабабли бўшатиб юборилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментидаги амалдорга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Унинг айтишича, ходимлар қонунга хилоф ҳаракатлар ҳақидаги маълумот текширилгандан кейин бўшатилган. Бироқ амалдор ушбу терговга нима олиб келгани ҳақидаги маълумотни тақдим этишни истамаган.

Таъкидланишича, бундай қонунбузарликлар "АҚШнинг Афғонистонда гиёҳвандфурушликка қарши кўп йиллик саъй-ҳаракатлари ҳисобга олинса, айниқса хавотирли тус олади". 

Мавзуга оид