"Глобал энергия" Халқаро энергетика мукофоти ғолиблари номи эълон қилинди
Америкалик ишбилармон, SpaceX ва Tesla Motors раҳбари Илон Маск "Глобал энергия" Халқаро энергетика мукофотининг рўйхатига киритилди. Бу ҳақида "Глобал энергия" ассоциацияси сайтида маълум қилинди.
Рўйхатга шунингдек АҚШ, Россия, Австралия, Буюк Британия, Германия, Испания ва Швейцариядан 9 нафар олим ҳам қўшилди. "Рўйхат қуйидагилардан иборат: Дарендра Йоги Госвами (АҚШ), Михаэль Гретцель (Швейцария), Игорь Грехов (Россия), Мартин Грин (Австралия), Матео Кортес (Испания), Илон Маск (АҚШ), Юрий Оганесян (Россия), Виктор Орлов (Россия), Генри Снейт (Великобритания), Ганс Йоахим Шелльнхубер (Германия)", - дейилади хабарда.
Халқаро энергетика мукофотининг XV, юбилей даврасида соврин учун курашда жами 31 мамлакатдан 186 нафар олим иштирок этган.
Совриндорлар номи 6 апрель куни матбуот анжуманида эълон қилинади. Маросимда "Глобал энергия" мукофотини топшириш бўйича Халқаро қўмита раиси, 2007 йилги Нобель мукофоти совриндори Родней Аллам, Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича Халқаро агентлик бош директори Аднан Амин ва "Глобал энергия" ассоциацияси президенти Игорь Лобовский қатнашади.
"Глобал энергия" мукофоти - энергетика соҳасидаги илғор тадқиқотлар ва илмий-техник ишланмалар учун берилувчи мустақил халқаро мукофот. Мукофотни топшириш маросими анъанага кўра, Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида, 2017 йилнинг 1-3 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мукофот 2002 йили таъсис этилган. Унинг йиллик мукофот фонди 39 миллион рублни ташкил қилади. Бугунги кунга қадар 34 нафар олим ушбу мукофотни қўлга киритган.
Мавзуга оид
20:38 / 14.11.2024
NBC: Илон Маскнинг хатти-ҳаракатлари Трампнинг атрофидагиларнинг ғашини келтира бошлади
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
19:56 / 11.11.2024