Жамият | 11:03 / 30.03.2017
4117
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллалар Меҳрибонлик уйларига қарийб миллиард сўмлик кийим-кечакларни етказиб берди

Ўзбекистонда ўтган йили фуқароларнинг ўзини ўзини бошқариш органлари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини 944,6 миллион сўмлик кийим-кечаклар билан таъминлашди. Бу ҳақда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари матбуот анжуманида айтиб ўтишди, деб хабар бермоқда Спутник.

Ушбу иш доирасида ҳаммаси бўлиб 2,2 минг болалар қамраб олинди. Бундан ташқари кекса ёшли инсонларга манзилли ижтимоий кўмак кўрсатилди. Масалан, улар дори-дармонлар билан таъминланди, даволаш-соғломлаштириш мажмуаларида ҳордиқ чиқаришди, шунингдек уй-жойлар таъмирида ёрдам кўрсатилди. 2016 йилда 381 нафар уруш фахрийсининг уйи таъмирига 163,2 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Шунингдек “Маҳалла” фонди ўтган йилда жисмоний имконияти чекланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалардан бўлган 193 нафар талабага олий таълим муассасаларида таҳсили учун шартномаларни тўлаб бериш орқали 470 миллион сўм миқдорида ёрдам берди. Шу билан бирга, кам таъминланган оилалардан бўлган 700дан ортиқ боланинг ёзда бепул ҳордиқ чиқариши ташкил этилди.

Бундан ташқари, мамлакат маҳаллаларида 307та болалар майдончалари таъмирланди. Яна бир қизиқ ташаббусга намунавий лойиҳалар асосида 278та замонавий майдончаларнинг қурилиши айланди.

Мавзуга оид