«Оскар» маросимида конвертларни тақдим этувчилар смартфонлардан фойдалана олмайди
«Оскар» танлови ғолибларини аниқлаш бўйича овозларни санаш билан шуғулланувчи PriceWaterhouseCoopers компанияси ходимларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди. Улар бўлғуси маросимларда мобил қурилмаларини иш жойига олиб кира олмайди. Бундан ташқари, ғолиблар исми-шарифи солинган конвертларга аввал бўлганидек 2 киши эмас, 3 киши масъул бўлади, деб ёзмоқда Variety нашри.
Гарчи, Америка киноакадемияси PriceWaterhouseCoopers хизматидан воз кечмаган бўлса-да, компания «Оскар-2017» маросимидаги хато бошқа такрорланмаслиги учун чоралар кўришга қарор қилди.
Овозларни сановчи ва ғолиблар номи солинган конвертларни 3 киши тақдим этади, бунда улардан бири ғолиб номида хабардор бўлади. У бошловчини кутилмаган ҳолат юз берса, огоҳлантиради. Шу билан бирга, PWC ходимларининг ҳеч бири маросим якунлангунча, ҳар қандай гаджетдан фойдалана олмайди.
27 февраль куни «Оскар» мукофотини топшириш маросими чоғида бошловчилар «Ла-Ла-Ленд» фильмини бош мукофот соҳиби деб эълон қилган, бироқ саҳнага чиққан жамоа «Ой шуъласи» (Moonlight) фильмин ғолиб деб эълон қилган эди. Бу воқеа матбуотда анжуман тарихидаги энг жиддий англашилмовчилик деб баҳоланган эди.
Март ойи бошларида ички суриштирув чоғида маълум бўлишича, PriceWaterhouseCoopers ходими Брайан Каллинан ушбу ҳодиса айбдоридир. У Эмма Стоунни саҳна ортида суратга туширишга ҳамда Twitter саҳифасига жойлаштиришга шошган. Эҳтимол, айнан у конвертлар ўрнини алмаштириб юборган. 2 март куни PWC Каллинан ва унинг ҳамкасби Марта Руиз келгуси маросимлардан четлатилганини билдирган эди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024