Ўзбекистон | 22:58 / 30.03.2017
114270
2 дақиқада ўқилади

Президентнинг кўнгли тўлмаган. Тошкент шаҳридаги раҳбарларга 2 ой муҳлат берилди

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

Бугунги селекторда соҳа ва тизимда шу давргача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилди. 

«Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида берилган лавҳада айтилишича, видеоселекторда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилган.

Видеоселекторда иштирок этган манбанинг маълумот беришича, президент асосан Ички ишлар тизимидаги камчиликлар ҳақида гапирган. 

Президент 25 март кунги шаҳар айланишдан кўнгли тўлмаган. У кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган.

Юнусобод тумани раҳбарияти фаолияти кескин танқид қилинган. Айнан шу сабабдан нафақат туман ҳокими, балки, Солиқ бошқармаси, прокуратура ва ИИБ раҳбарлари ҳам ишдан олинган.

Мажлисда Тошкент шаҳри ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда Солиқ бошқармаси раҳбарига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун 2 ой муҳлат берилган.

Мирзиёевнинг ташрифидан кейин Юнусободда ҳоким ўзгарди

 

 

Мавзуга оид