Иқтисодиёт | 22:29 / 30.03.2017
19588
1 дақиқада ўқилади

Россия олтин захиралари энг максимал суръатлар билан ошмоқда

Россия Банки 2016 йил якунларига кўра 201 тонна олтин сотиб олди ва бу дунёнинг бошқа марказий банклари билан таққослаганда энг катта кўрсаткични ташкил қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигининг  "GFMS Gold Survey 2017" деган маърузасида айтилган.

Россия Марказий банки кетма-кет 5-йил олтин кўпайиши бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда.

"Олтинни харид қилиш суръатлари ойдан ойга ўзгарган бўлса-да, харидлар дастлабки 11 ой давомида амалга оширилган. Бунда октябрь ва ноябрда, олтин нархи тушиб кетганда олтин максимал суръатлар билан – ойига ўртача 36 тоннадан харид қилинган", деб кўрсатилган маърузада.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Россиянинг монетар олтин (давлат идоралари томондан сақланувчи олтин) ҳажми 2016 йил 1 январидан 2017 йил 1 январигача 24 фоизга ошган ва 2017 йил 1 январда 60,194 млрд долларни ташкил қилган.

Мавзуга оид