Жамият | 22:39 / 31.03.2017
7208
2 дақиқада ўқилади

2016 йил Тошкентда алимент ундириш бўйича 306та жиноят иши қўзғатилган

Президент ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанбаси “Профилактика куни” сифатида ўтказилиши - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, таълим муассасалари ва маҳалла йиғинларининг ўзаро қонунбузарликка қарши ҳаракатлари йиғиндисидир. 

30 март куни Юнусобод туманидаги 6-мавзенинг маҳалла фуқаролар йиғинида Суд департаментининг Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими томонидан “Алимент ва қарздорликни камайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, маҳалла йиғини фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Йиғилишни Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи С.Хидиров очиб берди. Жумладан, Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тизимидаги суд ижрочилари туманлари бўлимида 2017 йилда жами 20411 тадан ортиқ алимент ва даврий тўловлар ундируви бўйича ижро ҳужжатлари мавжудлиги айтиб ўтилди. Биргина, 2016 йил 24 сентябрдан 31 декабргача бўлган ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келган мурожаатлар 1705 ташкил этган бўлса, шундан 770 таси алимент масаласига оиддир. 

Ундирув соҳасининг самарадорлигини ошириш мақсадида Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан 2016 йил 21 декабрда “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қўшма қарор ишлаб чиқилган. Шу билан бир қаторда департаментнинг суриштирув сектори томонидан ўтган 2016 йилда 306 та жиноят иши қўзғатилгани, Юнусобод туманида эса 56 (18,3 фоиз) фуқарога нисбатан жиноий иш очилгани ҳам таъкидланди.

Мавзуга оид