Жаҳон | 09:14 / 31.03.2017
3211
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Дания Болтиқ ҳамда Арктикада хавфсизликни биргаликда таъминлашга келишиб олди

АҚШ ва Дания Болтиқ денгизи ҳамда Арктикада хавфсизликни биргаликда таъминлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Дания бош вазири Ларс Лекке Расмуссен ўртасидаги музокаралар натижаларига кўра Оқ матбуот хизмати маълум қилди.

"Президент ва бош вазир бизнинг икки томонлама алоқаларимиз ҳамда иттифоқдош ва ҳамкорларимиз билан муносабатларимизни Болтиқ денгизи ва Арктика минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашда таъсир қилиш дастаги сифатида қўллашни давом эттиришга рози бўлдилар", дейилган хабарда.  

Икки давлат етакчиси НАТО 21-аср хавфларини қайтара олишга тайёр бўлиши кераклигини қайд қилиб ўтишди. Шу сабабли Трамп Расмуссенни мамлакатнинг мудофаага харажатларини оширишга чақирди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид