Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:57 / 31.03.2017
7739
1 дақиқада ўқилади
Брюсселда Эрдўғаннинг тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар ўртасида муштлашув юз берди
30 март куни Брюсселда Туркия консуллиги биноси олдида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар ўртасида муштлашув юз берди.
Belga ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеа оқибатида бир неча киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, полициячилар чақириқ бўйича тезда етиб келишган ва муштлашувни тўхтатишган. Бу ҳодиса юзасидан тергов қўзғатилган.
Ҳозирча жабрланганларнинг сони маълум қилинмаган. Ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
00:04 / 15.02.2026
Ўрикзор бозорида бир гуруҳ шахслар муштлашишди
19:54 / 23.01.2026