Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда май ойининг 5 куни дам олиш куни бўлиши мумкин
Қирғизистонда май ойида бешта дам олиш куни бўлиши мумкин. “Дам олиш кунини кўчириш” ҳақидаги қарор лойиҳаси қирғиз ҳукумати сайтида муҳокамага қўйилди.
Хусусан, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида 13 майдаги дам олиш кунини 8 май кунига кўчириш таклиф этилмоқда. Бу фақатгина беш кунлик иш ҳафтасида ҳамда икки кунлик дам олиш билан ишлайдиган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга тегишли.
Шу тариқа, қирғизистонликлар беш кун – 5-9 май кунлари ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шанба, 13 май куни эса иш кунига айланади.
Маълумот учун, 5 майда Қирғизистонда Конституция куни нишонланса, 9 май – Ғалаба куни. Бундан ташқари, душанба, 1 май (Меҳнаткашлар куни) ҳам дам олиш куни ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:22 / 16.04.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026