Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй Шотландия бўйича референдум ўтказиш талаб қилинган мактуб олди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шотландия биринчи вазири Никола Стержендан Шотландиянинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказиш талаб қилинган мактуб олди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Стержен шу тариқа референдум масаласи бўйича муҳокамани бошлаш ҳақида расмий талаб билдирган.
Британия ҳукуматида референдумнинг ўтказилиши бемаврид деб аталганига қарамасдан, Стержен бу масала бўйича музокараларни яқинлаштириш бўйича зарур чораларни кўрмоқчи.
Шотландия парламенти мамлакатнинг мустақиллиги бўйича референдум 2018 йил охирида ёки 2019 йилда – Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш шартлари аёнроқ бўлганда ўтказилишини маъқуллаган.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026