Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия авиакомпанияси дунёдаги энг қисқа рейсдан воз кечди
Фото: Plane Spotters
Австриянинг People's Viennaline авиакомпанияси дунёдаги энг қисқа рейсдан воз кечди. Бунга авиакомпания хизматларига талаб пастлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда Berliner Kurier таблоиди хабар бермоқда.
Санкт-Галлен-Альтенрайн (Швейцария) — Фридрихсхафен (Германия) йўналиши бўйича охирги рейс 14 апрелга белгиланган. "Муайян ривожланиш кузатилганди, бироқ биз режалаштирилган йўловчилар миқдорига эриша олмадик", деб айтган People's Viennaline эгаси Маркус Копф.
Ушбу рейс 2016 йил 2 ноябрда бошланган. Йўналиш узунлиги 21 километрга яқинни, парвоз вақти 8 дақиқани ташкил қилган. У ерга ва ортга чипта нархи 40 евро турган.
People's Viennaline авиакомпанияси 2010 йилда ташкил топган. У Санкт-Галлен-Альтенрайн аэропортида жойлашган ва асосан Хорватия, Италия ва Испанияга чартер рейслар амалга оширади. Компания бош қароргоҳи Венада жойлашган. Авиакомпания ҳисобида Embraer 170 ва Embraer 145 русумидаги бор-йўғи иккита йўловчи самолёти бор.
Мавзуга оид
22:08 / 19.04.2026
Австрияда болалар озуқаси таркибида маргимуш борлиги аниқланди
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
14:47 / 07.03.2026
Орбан “Дружба” қувури таъмири тугамагунча Украинага ёрдамни тўсиб қўяди
12:25 / 07.03.2026