Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шахмат бўйича Осиё чемпионати бошланди
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида шахмат бўйича 8-18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Осиё шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобақада қитъанинг йигирмага яқин давлатидан тўрт юзга яқин шахматчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.
Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини Алихон Авазхонов, Хумоюн Бегмуродов, Исломбек Синдоров, Давлат Маҳмуджонов, Оқжўл Раҳматуллаев, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев, Абдималик Абдисалимов, Саидакбар Сайдалиев, Ортиқ Ниғматов, Афрўза Ҳамдамова, Одина Олимова, Зилола Актамова, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай, Дилбар Ҳамроева, Асал Салимова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Баҳора Абдусатторова, Нилуфар Ёқуббоева каби иқтидорли шахматчилар ҳимоя қилмоқда.
Қайд этиш керакки, 2016 йилги спорт мавсуми шахматчиларимиз учун муваффақиятларга бой бўлди. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Заби шаҳрида ташкил этилган жамоавий Осиё чемпионати – Осиё миллатлари кубогида Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси стандарт ва рапид шахмат бўйича кумуш медалга сазовор бўлди. Ёш шахматчиларимиз Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.
Мавзуга оид
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
12:58 / 11.02.2026
Тошкентда ижарадаги уйда нарколаборатория ташкил қилган талаба қўлга олинди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
16:44 / 07.02.2026