Афғонистонда "Толибон"нинг 200 га яқин жангариси ҳукуматга таслим бўлди
Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида “Толибон” ҳаракатининг 200 га яқин жангариси қурол-аслаҳаларини ташлаб, ҳукуматга таслим бўлди, деб хабар берди "Синьхуа" ахборот агентлиги.
“Чимтал уездида қуролланган одамлар губернаторнинг чақириғига кўра тинчлик ва тартибга солиш жараёнига қўшилдилар”, дея агентликка хабар берди номаълум бўлиб қолишни истаган амалдор.
Таслим бўлганлар орасида жангарилар етакчилари Хон Муҳаммад ва Дава Хон бўлган.
Афғонистондаги вазият охирги ойларда сезиларли даражада ёмонлашган. Аввалроқ мамлакатнинг қишлоқ туманларидаги катта ҳудудларни эгаллаган “Толибон" радикал ҳаракати ҳозирда йирик шаҳарларга ҳужум уюштирмоқда. Шунингдек, мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳининг таъсири ўтган йилга нисбатан ўн маротаба ошган.
Мавзуга оид
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
23:22 / 24.09.2024
БМТ Афғонистонда аёлларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашни талаб қилди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
00:53 / 22.09.2024