Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги "тўлқин ўйини"да омон қолганлар ҳануз шок ҳолатида (видео)
Калифорниядаги улкан тўлқинлар кемани пирс (портдаги гидротехник иншоот)га ташлаганида унинг ичидаги 4 киши ҳалок бўлишига оз қолди. The Daily Mirror шу ҳақида хабар берди.
Воқеа соҳил бўйидаги Редондо-Бич шаҳарчасида рўй берди. Гувоҳлар кичик кемани 15 футли (тахминан 4,5 метр) тўлқин қамраб олганини тасвирга олишга муваффақ бўлишди.
Экипаж аъзолари кемани сувда ушлаб қолишга ҳаракат қилишган, бироқ кема силтаниб, пирсга қараб "отилган". Ичидаги одамлар эса тўлқинлар томонидан "ҳавога ирғитилган".
Бортдаги кишиларнинг барчаси енгил жароҳат билан чекланишган. Редондо-Бич ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғининг маълум қилишича, қутқарилганлар ҳозирча шок ҳолатида.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
15:02 / 04.03.2026