Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср ҳукумати ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини тасдиқлади
Миср ҳукумати ИШИД террорчилик гуруҳининг Синай яриморолида ҳаракат қилувчи бўлими асосчиларидан бири йўқ қилинганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Миср қуролли кучлари расмий вакили, полковник Тамер ар-Рифаий маълум қилди.
"Ҳарбий-ҳаво кучлари 18 март куни жангариларнинг Синайдаги позицияларига ҳаводан зарба бериши натижасида 18 нафар жангари, жумладан ИШИДнинг Мисрдаги бўлими етакчиларидан бири Абу Анас ал-Ансорий номи билан маълум бўлган Салом Силми ал-Ҳамадин йўқ қилинди", деб маълум қилди ар-Рифаий.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026