Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси хонадон таъмирланишида ёрдам берди
Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Зайнабхон Темирова бундан 45 йил аввал 3 нафар қиз фарзанди билан бева қолган. Шу вақтгача мактабда фаррош бўлиб фаолият олиб борди. 3 нафар қизини турмушга узатди. Турмушнинг ҳақиқий муштини ҳис қилган аёл уй-жойини таъмирлаш учун имкон излади.
Бугунги кунда ая истиқомат қилаётган хонадон таъмирталаб. Унинг кичик хонадони фақатгина лой шувоқ, қишда ёки ёмғирлик кунларда томдан чакки ўтиб хонадонни зах қилиб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Т.Худойберганов иштирокида Марғилон шаҳар ҳокимлигида Марғилон шаҳри, Тошлоқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманлари аҳолиси вакиллари билан сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабулда Зайнабхон Темированинг мурожаати ҳам ўрганилиб, чиндан ҳам унинг хонадони таъмирталаблиги, бу борада унга кўмак кераклигини инобатга олиниб, у учун 2 хоналик турар жой ажратилди. Шунингдек, хозир истиқомат қилинаётган хонадонини қайтадан таъмирланишига кўмак берилди.
Шу куни мурожат қилган кўплаб фуқароларнинг ишлари бирма-бир таҳлил қилинди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ҳамда Фарғона вилояти ҳокими томонидан амалий кўмак берилди.
Аҳрор Зиё, Фарғона
Мавзуга оид
22:05 / 27.04.2026
Президент Марғилондаги “Бурҳониддин Марғиноний” туризм мажмуаси билан танишди
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
14:40 / 08.08.2025